Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудсман Конституциявий судга мурожаат қилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 288-моддаси иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқлигини аниқлашни сўраган.
Қарор билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 288-моддаси иккинчи қисмидаги «ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса – ушлаш пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, 3 суткагача ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан 10 суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин»лигини назарда тутувчи норма Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқ эмас деб топилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.