Мамлакатимиз шарафини “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси ҳамда “Tourlink”, “Megatour”, “Assalam Travel”, “Moel Bosh” ва “Elite Cars Travel” каби етакчи сайёҳлик корхоналари вакиллари ҳимоя қилмоқда.
Кўргазманинг дастлабки кунларида халқаро туризм бизнеси вакиллари ва мутахассислари учун B2B шаклидаги музокаралар ҳамда тадбиркорлик уланишларини мустаҳкамлашга қаратилган “Trade Days” бизнес дастури бўлиб ўтди. Япония Туризм ва саёҳатлар ассоциацияси (JTTA), Саёҳат агентликлари ассоциацияси (JATA) ҳамда Миллий туризм ташкилоти (JNTO) томонидан ташкил этилган ушбу йирик тадбирда 70 та давлатдан келган иштирокчилар “Tokyo Big Sight” мажмуасида 1300 дан ортиқ миллий ва халқаро стендларни намойиш этмоқдалар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.