Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Перуни йирик ҳисобда таслим этди

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Перуни йирик ҳисобда таслим этди

Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон аёллар жамоаси Перу терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида ишончли тарзда таслим этди.

Умида Омонова, Гулдона Каримова ва Нилуфар Имомқўзиева ўз ўйинларида ғалабага эришган бўлса, Афруза Ҳамдамова рақиби билан дуранг ўйнади.

Афруза Ҳамдамова — Кори Дейси — 0,5:0,5
Умида Омонова — Мария Тереса Хименес — 1:0
Гулдона Каримова — Алейла Ҳиларио — 1:0
Нилуфар Имомқўзиева — Фиорелла Контререрас — 1:0

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рейтингида 7-поғонага кўтарилди. Сўнгги тур олдидан Ўзбекистоннинг турнирда ғалаба қозониш имкониятидан маҳрум бўлди. Бироқ, 2-ўрин учун кураш давом этади. Ҳозирда Хитой аёллар терма жамоаси 18 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги поғоналарда Бибисора Ассубаева бошчилигидаги Қозоғистон ҳамда Ҳампи Конеру етакчилигидаги Ҳиндистон терма жамоалари қайд этилган.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сўнгги турда Арманистонга қарши дона суради.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.