Истанбул-2022. Моҳинабону Абдуллаева чорак финалга чиқа олмади
Туркияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги дастурдан ўрин олган кечки жанглар бошланди. 60 кг. вазн тоифасида мусобақага йўл олган Моҳинабону Абдуллаева Хитой Тайпейи вакили Сих Йи Вуга қарши рингга кўтарилди.
Тайпейлик спортчи жанг давомида маҳоратлироқ эканини намойиш этди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Моҳинабону ЖЧ билан хайрлашди.
Манба: stadion.uz