


Таълим ва илм-фан вазирлиги президентнинг 3 октябрдаги фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ташкил этилганди.
9 октябрь куни аввал Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган Эркинжон Турдимов янги идора раҳбари этиб тайинланди. Бир вақтнинг ўзида у Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам эгаллади.
Аввалроқ Илҳом Тоҳирович Сиражевнинг таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида ҳам хабар берилганди. У бунгача Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган.
Янги вазирлик таълим ва фан соҳасидаги, жумладан мактабгача, мактаб, касб-ҳунар ва олий таълим йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул ҳисобланади. Таълим сифатини ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликларни янгилаш, ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш, таълим бошқарувини рақамлаштириш ҳамда мамлакатнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш вазирликнинг устувор вазифалари сирасига киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.