Аичи–Нагоя-2026: ўзбекистонлик пара спортчилар мусобақанинг иккинчи кунида 33 та медални қўлга киритди
Японияда ўтаётган Аичи–Нагоя–2026 Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда. 20 октябрь, сешанба кунги натижаларга кўра, ҳамюртларимиз 11 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза — жами 33 та медални қўлга киритди.
Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар пара енгил атлетика, пара сузиш, пара пауэрлифтинг, пара велотрек, пара дзюдо ва пара таэквондо йўналишларида совриндорлар қаторидан жой олди.
Бир қатор спортчилар рекорд натижаларни ҳам қайд этди. Ақидахон Ахтамова пара пауэрлифтинг бўйича 55 кг вазн тоифасида 128 кг тошни кўтариб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Мадина Мухторова ядро улоқтиришда 9,10 метр натижа билан Осиё рекордини янгилади. Навруза Ахматова эса шу йўналишда 10,02 метр натижа қайд этиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди.
Пара велотрек баҳсларида Боймурод Явкочев олтин, Азимбек Абдуллаев кумуш медалга сазовор бўлди. Пара дзюдо бўйича Муҳаммад Абдуқулов ва Турғун Абдиев ўртасидаги финалда эса олтин медал Муҳаммад Абдуқуловга, кумуш медал Турғун Абдиевга насиб этди.
Ўзбекистон спортчиларининг медаллари рўйхати:
Олтин медал:
-
Боймурод Явкочев (пара велотрек, C5 класси, 4000 метрга якка таъқиб пойгаси);
-
Ақидахон Ахтамова (пара пауэрлифтинг, аёллар, 55 кг) — 128 кг, Пара Осиё ўйинлари рекорди;
-
Шоҳрух Мамедов (пара дзюдо, J1 класси, 81 кг);
-
Муҳаммад Абдуқулов (пара дзюдо, J1 класси, 95 кг);
-
Кумушхон Ходжаева (пара дзюдо, J2 класси, 60 кг);
-
Дмитрий Хорлин (пара сузиш, С13 класси, 400 метрга эркин усулда сузиш) — 4:21.32;
-
Муслима Нуриддинова (пара пауэрлифтинг, аёллар, 61 кг) — 129 кг;
-
Мубинабону Халилова (пара сузиш, С13 класси, 100 метрга брасс усулида сузиш) — 1:19.60;
-
Азизбек Бойназаров (пара сузиш, СМ8 класси, 200 метрга комплекс усулда сузиш) — 2:23.87;
-
Мадина Мухторова (пара енгил атлетика, F40 класси, ядро улоқтириш) — 9,10 метр, Осиё рекорди;
-
Навруза Ахматова (пара енгил атлетика, F41 класси, ядро улоқтириш) — 10,02 метр, Пара Осиё ўйинлари рекорди.
Кумуш медал:
-
Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика, Т11 класси, 200 метрга югуриш) — 25,86 сония;
-
Насиба Тошпўлатова (пара пауэрлифтинг, аёллар, 50 кг) — 123 кг;
-
Ёқутхон Холбекова (пара енгил атлетика, F12 класси, найза улоқтириш) — 32,43 метр;
-
Азимбек Абдуллаев (пара велотрек, C5 класси, 4000 метрга якка таъқиб пойгаси);
-
Ёрқинбек Одилов (пара енгил атлетика, F57 класси, диск улоқтириш) — 45,10 метр;
-
Турғун Абдиев (пара дзюдо, J1 класси, 95 кг);
-
Егор Болотов (пара сузиш, С13 класси, 400 метрга эркин усулда сузиш) — 4:21.94;
-
Қудратжон Ҳайдаров (пара таэквондо, эркаклар, 63 кг);
-
Кубаро Ҳакимова (пара енгил атлетика, F41 класси, ядро улоқтириш) — 9,71 метр;
-
Сардор Бахтиёров (пара сузиш, С7 класси, 100 метрга эркин усулда сузиш) — 1:04.91;
-
Муҳаммадабдуллоҳ Турсунжонов (пара енгил атлетика, Т47 класси, баландликка сакраш) — 1,94 метр.
Бронза медал:
-
Ангелина Колесникова (пара енгил атлетика, F44/F64 класслари, диск улоқтириш) — 30,10 метр;
-
Диёрбек Умаров (пара енгил атлетика, F12 класси, ядро улоқтириш) — 12,54 метр;
-
Содиқжон Мамадиев (пара енгил атлетика, Т37 класси, узунликка сакраш) — 5,69 метр;
-
Отабек Ирисбеков (пара дзюдо, J2 класси, 81 кг);
-
Зухриддин Тоҳиров (пара таэквондо, эркаклар, 63 кг);
-
Камолахон Расулова (пара таэквондо, аёллар, 57 кг);
-
Жавоҳир Алиқулов (пара таэквондо, эркаклар, 70 кг);
-
Дмитрий Хорлин (пара сузиш, С12 класси, 100 метрга чалқанча сузиш) — 1:05.77;
-
Муслима Одилова (пара сузиш, С13 класси, 100 метрга брасс усулида сузиш) — 1:30.11;
-
Фароғат Муҳаммадқулова (пара енгил атлетика, F40 класси, ядро улоқтириш) — 7,54 метр;
-
Достон Қаҳҳоров (пара енгил атлетика, Т36 класси, 100 метрга югуриш) — 11,88 сония.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Пара Осиё ўйинларининг иккинчи кунида 11 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза, жами 33 та медални қўлга киритди. Шу тариқа, делегациянинг умумий медаллари сони 56 тага етди. Ўзбекистон умумий медаллар жадвалида Хитойдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
Манба: daryo.uz