Тошкентнинг Учтепа туманида янги сунъий кўл ва дам олиш ҳудуди барпо этилмоқда
Учтепа туманида 90 сотих бўш майдонда истироҳат боғини ободонлаштириш ишлари бошланди. Ҳудуднинг асосий объекти майдони 37 сотих, чуқурлиги эса икки метр бўлган сунъий кўл бўлади. Сув ҳавзаси дренаж қудуқлари ва табиий ариқ оқими орқали тўлдирилади.
Лойиҳа тумандаги микроиқлимни яхшилаш ва чанг миқдорини камайтиришга хизмат қилади. Қурилиш ишларини якунлаб, аҳоли учун янги дам олиш ҳудудини жорий йил охирига қадар очиш режалаштирилган.