Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди.
Қоидаларни такроран бузганлик учун қўшимча чоралар ҳам белгиланган. Агар бошқарув компанияси бир йил давомида уйларни бошқариш қоидаларини уч марта бузса, Уй-жой инспекцияси уни электрон реестрдан чиқариши мумкин.
Қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармагани учун 45 та ташкилот реестрдан чиқарилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.