Қайд этилишича, ТИВ ва Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан Миср томони билан тўғридан тўғри музокаралар олиб борилиши натижасида Ўзбекистон фуқароларининг ушбу ҳудудга кириш тартибини қатъийлаштириш бўйича аввал қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқиш юзасидан келишувга эришилган.
Шу тариқа, янги қоидалар кучга киргунига қадар фуқаролар Мисрга амалдаги тартиб асосида саёҳат қилишлари мумкин.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ТИВ хорижий ҳамкорлар билан фуқароларнинг чет элга сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, визасиз режимларни жорий этиш ҳамда бошқа хорижий давлатлар билан мавжуд сафар тартиб-таомилларини соддалаштириш борасида изчил ишларни давом эттирмоқда, дейилади хабарда.
Ўз навбатида, фуқаролар хорижий давлатларга сафар қилиш чоғида маҳаллий қонунчилик ва белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш, виза ва миграция талабларини бажариш, шунингдек, борилаётган мамлакатнинг миллий қадриятлари, анъаналари ва жамоат тартибини ҳурмат қилишга чақирилди.
«Ҳар бир фуқаронинг хорижда масъулиятли хулқ-атвор намоён этиши Ўзбекистоннинг ижобий имижини мустаҳкамлаш ва мамлакатимизнинг халқаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади», — дейилади идора хабарида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.