Рио 2016 олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган Шакимова мағлубият сабабини қуйидагича изоҳлади.
«Ҳа, ғалаба қозонишни ҳаддан ташқари истагандим ҳамда рақибга етарли баҳо бермадим. Дарҳол кучли зарбалар беришни истагандим. Аммо ниятимни амалга ошира олмади. Шунча меҳнат қилдим, аммо биринчи жангимни ютқазиб қўйдим. Боз устига, унчалик кучли бўлмаган рақибга. Билмадим, балки кўп меҳнат қилиб юборгандирман. Ишончни оқламаганимдан албатта афсусдаман. Аммо биз қилаётган меҳнат шунчаки ҳавога учиши мумкин эмас. Олдинда ҳали кўп мусобақалар бор. Ушбу хатодан хулоса чиқарамиз ва кейинги натижалар бошқача бўлади», — деди Шакимова.
Манба: sports.kz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.