Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома олган хорижликларнинг 80 фоизи қурилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати ва хизмат кўрсатиш соҳаларида меҳнат қилмоқда. Бунда улар юқори малака талаб этмайдиган ишларни бажармоқда.
Президент миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш ривожланган мамлакатларда ҳам кенг қўлланиладиган амалиёт эканини таъкидлади.
Ҳозирда Ўзбекистонда 36 минг нафар хорижий фуқаро ишлаш учун рухсатнома олган. Мамлакатда узоқ муддат яшаб келаётган яна 24 минг нафар киши эса талабалар ҳисобланади.
Масъул идораларга Ўзбекистонга узоқ муддатга келган хорижликларнинг яшаш ва ишлаш жойларини мониторинг қилиш платформасини бир ой ичида ишга тушириш топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.