Google Хариталардаги мавжуд панорамаларнинг аксарияти бундан қарийб беш йил муқаддам олинган бўлиб, пойтахтнинг замонавий қиёфаси ва инфратузилмасини тўлиқ акс эттирмас эди. Махсус 360 даражали камералар ёрдамида олиб борилаётган суратга олиш ишлари, энг аввало, марказий кўчалар, истироҳат боғлари ва диққатга сазовор жойларни қамраб олади. Кейинчалик эса босқичма-босқич бутун шаҳар бўйлаб панорама тасвирлари янгиланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.