Давлат раҳбари хорижда бўлган ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси бўлиб қолишини таъкидлади.
«Хорижда меҳнат қилаётган ҳар бир ватандошимиз — ҳақиқий жасоратли инсон. У оиласи фаровонлиги ва фарзандлари келажаги учун тинмай меҳнат қилмоқда. Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, бизнинг фарзандларимиз!» — деди президент.
Унинг сўзларига кўра, хорижда ишлаётган бирорта фуқаро ўз муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак.
Шунингдек, ҳокимларга меҳнат мигрантларининг оилалари ва ота-оналари фаровон ҳаёт кечириши учун шароит яратиш топширилди. Уларнинг фарзандлари таълимига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Президент ҳар бир ватандош қаерда бўлишидан қатъи назар, ўз мамлакати кўмагини ҳис қилиши кераклигини қайд этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.