Дзюдо. Давлат Бобонов янгиланган рейтингга кўра учинчи ўринга пастлади

Дзюдо. Давлат Бобонов янгиланган рейтингга кўра учинчи ўринга пастлади

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини маълум қилди.

Ўтган йили Токио — 2020 Олимпия ўйинларида қўлга киритилган очколар жорий ҳафтадан бошлаб 50 фоизга қисқаргани боис бир қатор вазн тоифаларида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Жумладан, — 90 кг вазн тоифасида етакчилик қилиб келган Давлат Бобонов учинчи ўринга тушиб қолди. Шунингдек, — 100 ва +100 кг вазн тоифаларида ҳам пешқадам ўзгарган.

— 60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 4595 очко
41. Кемран Нуриллаев – 986 очко

— 66 кг:
1. Денис Виеру (Молдова) – 5690 очко
12. Сардор Нуруллаев – 2184
43. Муҳриддин Тиловов – 806
46. Раҳимжон Субхонов – 760

— 73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5969 очко
9. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1976
23. Муроджон Йўлдошев – 1611
25. Обидхон Нўъмонов – 1450
48. Шаҳрам Аҳадов – 850

— 81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 6446 очко
5. Шарофиддин Болтабоев – 3405

— 90 кг:
1. Маммадали Меҳдиев (Озарбайжон) – 4641 очко
3. Давлат Бобонов – 4134
46. Шермуҳаммад Жандреев – 730

— 100 кг:
1. Арман Адамян (ИЖФ) – 4865 очко
26. Музаффарбек Тўрабоев – 1315
32. Муҳаммадкарим Хуррамов – 1261
49. Отабек Тўрабоев – 660

+100 кг:
1. Юр Спайкерс (Нидерландия) – 3850 очко
13. Алишер Юсупов – 2081
25. Шоҳруҳ Бахтиёров – 1240
50. Бекмурод Олтибоев – 546

Аёллар:

— 52 кг:
1. Река Пуп (Венгрия) – 5761 очко
7. Диёра Келдиёрова – 3360

— 70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 5102 очко
20. Гулноза Матниязова – 1816

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.