Ҳужумга ўтган дзюдочи усулни бажаришда танаффуссиз ҳаракатни охирига етказса, доимгидек баҳо берилади. Бироқ баҳо келтирилмаган ҳаракатдан сўнг ердаги рақибга бошқа усул қўллаш бундан буён очко келтирмайди.
Усулга тушиб қолган дзюдочи йиқилаётганда тирсаги ёки қўлини матга қўйиб олса, рақибига баҳо берилиши барбарида ўзига шидо (огоҳлантириш) ҳам кўрсатилади.
Дзюдочилар тилида айтганда, корейс ёки мўғилча йўналишдаги сео-наги усулини бажариш ҳам тақиқланиб, бундай усулга ўтган вакилга шидо берилади.
Кураш вақтида рақибнинг кимонодан ушлаш ҳолатини узсаю, ўзи дарҳол ҳужумга ўтмаса, шидо кўрсатилади.
Беллашув вақти кийим ва сочларни тартибга келтириб олиш учун қўшимча 1 маротабадан рухсат берилади. Иккинчи ва учинчи шундай урунишлар вақт чўзишга уруниш деб ҳисобланиб, бу ишни қилган дзюдочи шидо билан жазоланади.
Бу янги қоидаларнинг баъзи эътиборлилари. Бу ҳақида батафасил Халқаро дзюдо федерациясининг расмий сайтида танишиб олиш мумкин. Мазкур ўзгаришлар 26-28 январь кунлари Португалиянинг Одивелаш шаҳрида ўтадиган Гран-при мусобақасидан бошлаб Париж 2024 цикли якунигача амал қилади.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.