Ёш, умидли шахматчиларимиз бўлмиш Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодир Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳали ТОР 100га киришмаган бўлсада, улар ўсмирлар тоифасида дунё рейтингида пешқадамлар сафидан жой олиб туришибди. Жумладан, рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Н.Абдусатторов ва Ж.Синдоров кучли ўнталикда қайд этилгани ҳар бир юртдошимизга фахр ва ифтихор бағишлайди.
Маълумки, ФИДE ўсмирлар шахматчининг рейтинг ўринларини алоҳида ҳисоблаб боради. 20 ёшгача бўлган энг кучли 100 нафар ёш шахматчи рўйхатидан бирйўла 4 нафар ҳамюртимиз ўрин олган:
7. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2641 балл,
9. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630,
14. GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609,
24. GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси қуйидагича кўриниш олган:
1. GM Рустам Қосимжонов (1979 йилда туғилган) – 2659,
2. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2641,
3. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630,
4. GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609,
5. GM Жаҳонгир Воҳидов (1995) – 2552,
6. GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.
7. GM Андрей Квон (1989) – 2527.
8. GM Жўрабек Ҳамроқулов (1988) – 2507.
9. GM Михаил Салтаев (1962) – 2482.
10. Бобур Сатторов (1995) – 2465.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.