Тайсон Фьюри Лондонда ўтган бокс оқшомида Дерек Чисорани муддатидан аввал мағлуб этди

Тайсон Фьюри Лондонда ўтган бокс оқшомида Дерек Чисорани муддатидан аввал мағлуб этди

Лондондаги «Тоттенхэм Хотспур» стадионида Ўзбекистон вақти билан 3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечаси профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Бокс кечасининг марказий жанги супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри (33-0-1, 24 КО) ва Дерек Чисора (33-13, 23 КО) ўртасида кечди.

Жангнинг дастлабки раунди тенг кураш остида кечди. Кейинги раундларда Фьюри рақибидан сезиларли даражада устунлик қилди. Жангнинг 10-раундида Дерекнинг пассив ҳаракатларидан кейин ҳакам жангни тўхтатди.

Шу тариқа Фьюри фаолиятидаги 33-ғалабасини қўлга киритди ва камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Фьюри ва Чисора бунга қадар 2 марта тўқнаш келган. 2011 йилда очколар эвазига Тайсон ғолиб бўлган, 2014 йилдаги жангда эса Чисора 10-раунддан кейин жангни давом эттиришдан бош тортган ва Тайсон ғалабага эришган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.