UFC. Умар Нурмагомедов 1-раундда рақибини нокаутга учратди, Нассурдин Имавов мағлубиятга учради

UFC. Умар Нурмагомедов 1-раундда рақибини нокаутга учратди, Нассурдин Имавов мағлубиятга учради

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 15 январь тонгида UFC’нинг 2023 йилдаги дастлабки мусобақаси бўлиб ўтди.

Кечанинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифаси вакиллари Шон Стрикленд (25-5) ва Нассурдин Имавов (12-3) ўртасида кечди. Унда Стрикленд очколар эвазига ғалабани қўлга киритди.

Яна бир жангда ўта енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Умар Нурмагомедов (16-0) Раони Барселосга (17-4) қарши октагонга кўтарилди. Биринчи раунддаёқ Нурмагомедов рақибини нокаутга учратди.

UFC Vegas 67 натижалари билан танишинг:

Асосий кард

— Шон Стрикленд очколар эвазига Нассурдин Имавовни ютди;
— Ден Иге 2-раундда Деймон Жексонни нокаутга учратди;
— Роман Копилов 2-раундда Пунахело Сорианони нокаутга учратди;
— Ракел Пеннингтон очколар эвазига Кетлин Виэйрадан устун келди;
— Умар Нурмагомедов 1-раундда Раони Барселосни нокаут қилди.

Прелим кард

— Жавид Башарат очколар эвазига Матеус Мендонкани ютди;
— Абдулраззоқ Алҳассан 2-раундда Клаудио Рибейрони нокаут қилди;
— Матеус Ребечки очколар эвазига Ник Фиорени енгди;
— Аллан Насименту 1-раундда сабмишен билан Карлос Ҳернандесни ютди;
— Ден Аргета очколар эвазига Ник Агирредан устун келди;
— Чарльз Жонсон 1-раундда Жимми Фликни нокаутга учратди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.