Бокс U22. Шаҳбоз Юнусалиев қозоқ бкосчини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

Бокс U22. Шаҳбоз Юнусалиев қозоқ бкосчини мағлуб этиб, Осиё чемпионига айланди

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида йигитлар ўртасида финал жанглари ўтказилмоқда.

— 67кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Бекзод Ҳамидов олтин медаль учун қозоғистонлик Абзал Серик билан жанг олиб борди. Дерби бўлгани учун ҳам жанг осон кечмади. Биринчи раундда ҳакамларнинг 3 нафари, иккинчи бўлимда эса 2 нафари устунликни ўзбек боксчисига беришди. Учинчи бўлим ҳам тенгкурашлар остида кечди. Якунда эса Ҳамидов ғалабани қўлга киритди — 4:1 (28:29, 29:28, 29:28, 30:27, 29:28).

Шу тариқа, Бекзод Ўзбекистон делегациясига учинчи олтин медални тақдим этди.

Бугун яна 6 нафар ватандошимиз чемпионлик учун рингга кўтарилади:

— 71 кг: Нурислом Исмоилов — Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон) (13:45 дан сўнг)

— 75 кг: Аълохон Абдуллаев — Диас Молжигитов (Қозоғистон) (14:00 дан сўнг)

— 80 кг: Жасурбек Йўлдошев — Халимулати Риеманду (Хитой) (14:15 дан сўнг)

— 86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев — Роберрд Мускита (Индонезия) (14:30 дан сўнг)

— 92 кг: Нусрат Тоҳиров — Абдулла Ражабов (Камбоджа) (14:45 дан сўнг)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Аижахаир Туононгдажи (Хитой) (15:00 дан сўнг)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.