“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган “Йўналиш харитаси” асосида газтурбинали двигателлар 9 та давлат орқали 1 ой муддатда Ўзбекистонга келтирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармалардан газтурбинали двигателларни қисқа фурсатларда таъмирлаш учун ишлаб чиқарувчи заводлар билан шартномалар имзоланган бўлиб, хусусан, АИ 336-2-8 ва Д 336 русумли газтурбинали двигателларни таъмирлаш учун Украинада фаолият юритувчи “Мотор Сич” компанияси билан ўзаро иккитомонлама шартнома тузилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Харидлар департаменти, Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти масъуллари ва “Мотор Сич” компанияси раҳбарияти билан бу борада бир неча маротаба музокара ўтказилди. Натижада чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, хавф бўлишига қарамай “Йўналиш харитаси” ишлаб чиқилди ҳамда шу асосда 4 дона газтурбинали двигателлар билан бирга, уларни ўрнатиб, ишга тушириш учун “Мотор Сич” компанияси мутахассиси ҳам олиб келинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йил февраль ойига қадар “Мотор Сич” АЖдан капитал таъмирдан юборилган газтурбинали двигателлар Украина давлатидан 3 та давлат орқали (Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон) 20 кунда етказиб берилган бўлса, “Йўналиш харитаси” асосида 9 та давлат орқали (Польша, Словакия, Венгрия, Руминия, Болгария, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон) 1 ой муддатда Ўзбекистонга келтирилди.
Сиқув компрессор станцияларидаги газтурбинали двигателлар Украинанинг “Мотор Сич” компаниясида мукаммал таъмирланган бўлиб, уни ўрнатиш ишлари бошқарманинг малакали ишчи-ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.