Маълумотларга кўра, қозонни 1993 йилда Паяриқ туманида яшовчи фуқаро «Қароқчи тоғи» ва «Тешиктепа» археологик ёдгорлиги оралиғидаги адирдан канал қазиш вақтида топиб олган. Уни топиб олганлар ноёблигини билмаган ва уй-рўзғор ишларида фойдаланиб келган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ҳудудда бронза қозонларнинг аниқланиши биринчи марта эмас.
«Қароқчи тоғи»нинг Қўшработ туманидан ўтган қисми ён бағрида жойлашган «Сирлибой» тепадан, Паяриқ туманидаги «Кўктепа» археологик ёдгорлигидан ҳам сакларга оид бронза қозонлар топилган.Шунингдек, 2017 йилда Каттақўрғон туманининг Оқтов тоғларига туташ Йилқиҳайдар қишлоғидан ҳам маҳаллий аҳоли томонидан топилган сакларнинг бронза қозони музей-қўриқхонага топширилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.