Умумий қиймати 25 млн АҚШ доллар миқдоридаги ушбу лойиҳага хорижий инвестициялар жалб қилинади.
Қайд этилишича, туман масъуллари 2 та босқичдан иборат текстиль-тўқимачилик йўналишида янги лойиҳани амалга ошириш юзасидан Туркия давлатининг “MEDEX TEXTILE” корхонаси раҳбари Явуз Орхан билан учрашган.
Дастлаб, трикотаж мато ишлаб чиқариш ва бўяш ишларини амалга ошириш лойиҳасини йўлга қўйишга келишиб олинган.
Иккинчи босқичда тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқариш борасидаги инвесторларнинг таклифлари муҳокама қилинган.
Мазкур лойиҳалар доирасида 500 та янги иш ўринларни яратиш ҳамда йилига 20-30 млн доллар миқдорида экспортни амалга ошириш назарда тутилган.
Маълумот ўрнида, Янгийўл туманида жорий йилнинг 6 ойи мобайнида умумий қиймати 48,3 млн. доллар миқдорида 36 та лойиҳалар ишга туширилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.