Аввалроқ, у вилоят ҳокими билан жанжаллашган эди. Вазир директорни яна иш фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат Сурхондарё вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган йиғилишда Сариосиёдаги 29-мактаб директори билан содир бўлган.
Мактаб директори ишдан бўшатилганлиги учун норози бўлиб, ҳокимдан бунинг сабабларини сўраган. Натижада улар ўртасидаги тортишув авж олиб, директорни йиғилишдан ИИБ ходимлари олиб чиқиб кетган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мазкур вазиятни шахсан ўз назоратига олганини, мактаб директори айни дамда маъмурий қамоқ жазосидан озод этилганини маълум қилди.
«Таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир шахс ўз муомала маданияти билан барчага ўрнак бўлиши лозимлигини эслатиб ўтмоқчиман»- деб ёзиб қолдирган ўзининг телеграм каналида.
Қолаверса, Ҳилола Умарова мактаб директорининг яна ўз иш фаолиятини давом эттиришини таъкидлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.