Фарғонада машиналарни «съёмка» қилаётган аёлга ташланган ҳайдовчилар жазоланди — видео

Фарғонада машиналарни "съёмка" қилаётган аёлга ташланган ҳайдовчилар жазоланди

ЖИБ Фарғона шаҳар судида аёл ва эркаклар ўртасида жанжал ҳолати кўриб чиқилди.

Аввалроқ, Фарғонада машиналарни «съёмка» қилаётган аёлга бир нечта ҳайдовчилар ташланиб, уни ҳақорат қилгани ҳақида хабар бергандик. Вилоят ИИБ хабарига кўра, мазкур иш судда кўриб чиқилди.

ЖИБ Фарғона шаҳар судида чиқарилган қарорга кўра, икки нафар ҳайдовчи МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 3 баравари (1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солинди.

Ҳуқуқбузарлар қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, бу ҳолат бошқа содир этилмаслигига ваъда берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.