Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 3-турда Мақсудлуни мағлуб этди

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 3-турда Мақсудлуни мағлуб этди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Турнирнинг мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши қора донада ўйнади. Баҳс жуда шиддатли бўлди. 13-юришда эронлик спортчи хатога йўл қўйгач, устунлик Нодирбек томонга ўта бошлади, аммо 15-юришда ўзбек шахматчиси хато қилди. Бироқ 19-юришда хато қилиш навбати Мақсудлуга келди. Шундан кейин Абдусатторов кетма-кет кучли юришларни топа бошлади. Айниқса, 23-юришни компьютер «Brilliant move» сифатида баҳолади. Боз устига, Парҳам вақт танқислигига дуч келди ва Нодирбекнинг босимидан чиқиб кета олмади. Эронлик шахматчи 34-юришга келиб мағлубиятни тан олди.

Абдусатторов бугунги ғалабадан кейин ўз очколарини 2 тага етказди ва 5-ўринга кўтарилиб олди. Ҳамюртимиз 4-турда пешқадам Алиризо Фиружага қарши қора донада ўйнайди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.