Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркаклар қамалди — видео

Қашқадарёда йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркаклар қамалди

Улар ҳеч бир сабабсиз хизмат вазифасини бажараётган ходимларни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, видеога олишган.

Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Косон туманида яшовчи 4 нафар эркаклар йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларининг автомашинасини видеога олиб, ходимларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган ва уларнинг онасидан сўкиб, видеони Telegram'даги гуруҳга жўнатиб юборишган.

«7 январь куни ўртоқларим билан йиғилдик. Ичиб олгандик, йўлдан ўтаётган ЙПХ ходимларини видеога олиб, ҳақорат қилиб, маҳалламиз гуруҳига жўнатдик. ЙПХ ходимларига адоватим йўқ. Узр сўраймиз», — дейди эркаклардан бири.

Судланувчиларнинг қолганлари ҳам маст ҳолатда бўлишгани, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдиришди.

ЖИБ Косон туман судида мазкур эркакларга нисбатан қарор чиқарилди. Унга кўра, уларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 183 ва 194-моддаси 1-қисми билан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.