Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг мағлубиятсиз юриши давом этмоқда

Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг мағлубиятсиз юриши давом этмоқда

Сербияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги «Миллатлар кубоги» мусобақасида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг мағлубиятсиз юриши давом этади.

Ортда қолган учинчи кун баҳсларида Феруза Казакова ( — 50 кг) 3 раунд тўлиқ устунлик билан ғалаба қозонган бўлса, Райҳона Қодирова ( — 60 кг) иккинчи раундда муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Бугун терма жамоамизнинг беш нафар аъзоси жанг қилади. Жуфтликлар қуйидагича:

— 52 кг: Азиза Якубова – Раъно Пархатова (Қозоғистон)
— 54 кг: Мухлиса Хушвақтова – Улжан Сарсанбек (Қозоғистон)
— 63 кг: Моҳинабону Абдуллаева – Лордеана Марин (Руминия)
— 70 кг: Хадичабону Абдуллаева – Балжан Аскар (Қозоғистон)
— 81 кг: Олтиной Сотимбоева – Люсия Билобрк (Хорватия)

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.