Ушбу ҳашаматли музейда Чин мамлакатининг 5000 йилдан ортиқ тарихидан сўзловчи 620 мингдан ортиқ ноёб экспонатлар сақланади.
Биринчи хонимлар музейдаги Хитойнинг бой маданияти ҳақида сўзловчи нодир экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Самимий суҳбатда халқларимиз маданияти ва қадриятлари ўхшашлиги, ришталаримиз кўп минг йиллик тарихга эга экани, буларнинг барчаси бугунги муносабатларимиз ривожига кучли суръат бағишлаётгани қайд этилди.
Зироат Мирзиёева халқларимизни янада яқинлаштириш, ўзаро англашувни мустаҳкамлаш мақсадида маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини, мамлакатларимизда мунтазам ўтказиб келинаётган Маданият кунлари бунга ёрқин мисол эканини таъкидлади.
Музей билан танишув илиқ ва самимий руҳда ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.