Носозлик юзага келди: Тошкентнинг икки туманида аҳоли “свет”сиз қолди

Носозлик юзага келди: Тошкентнинг икки туманида аҳоли “свет”сиз қолди


Соат 17:30 да Тошкент шаҳридаги 110 кВли “Л-Ботаническая — 2” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари истеъмолчилари қисман (3500 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.