Анъанага мувофиқ, “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ҳудудлар фаоллигини баҳолаш мақсадида 2023 йил якунларига кўра эришилган кўрсаткичлар асосида “Ҳудудлар рейтинги” шакллантирилди.
Ҳудудлар фаоллигини баҳолаш қуйидаги меъзонларни ўз ичига олди:
• ишчи комиссия томонидан саралаш босқичи ҳаққоний ва сифатли ўтказилишини баҳолаш;
• аҳоли жалб этилишини баҳолаш (келиб тушган лойиҳалар ва овоз сонининг мавжуд аҳоли сонига нисбати);
• “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини баҳолаш;
• ғолиб лойиҳаларни амалга оширишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш (лойиҳаларнинг жамоатчилик назоратидан ўтказилиши);
• лойиҳалар молиялаштирилишидан келиб чиқиб баҳолаш (лойиҳалар учун жами ажратилган маблағга нисбатан пудратчиларга тўлаб берилган маблағ нисбати).
Баҳолаш натижаларига кўра:
— Аҳоли жалб этилиши бўйича «Энг фаол ҳудуд» — Фарғона вилояти;
— Жамоатчилик назорати бўйича «Энг фаол ҳудуд» — Наманган вилояти;
— Лойиҳалар ижроси бўйича «Энг фаол ҳудуд» — Хоразм вилояти.
— 3 та ҳудуд 71 дан 100 гача балл тўплаб — “яшил ҳудуд”;
— 11 та ҳудуд 55 дан 71 гача балл тўплаб — “сариқ ҳудуд” деб топилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.