Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади? Синоптиклар маълум қилди

Ўзбекистонда февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади? Синоптиклар маълум қилди


«Ўзгидромет» февраль ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълум қилинишича, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиб, 2-4 даража илиқни, шимолда 2 даража совуқ — 1 даража илиқни, жанубда 6-8 даража илиқни ташкил этади.

Февраль ойининг боши нисбатан совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуққача бўлади.

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1 февраль ва 4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлиб ўтади.

Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0-5 даража илиққача, кундуз кунлари 8- 13 даража илиққача кўтарилади. 7-8 февраль кунлари асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқдан 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 2-7 даража илиққача, шимолда кечалари 0-5 жаража илиқдан 7-12 даража совуққача, кундуз кунлари 11-16 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.

Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.