Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Акқулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белхул томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, энди Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Маълумот учун: 2023 йил давомида БААга 119 минг 454 нафар Ўзбекистон фуқаролари ташриф буюрган ва 9,2 млн. АҚШ доллари миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.