Манбада қайд этилишича, ресторан Саудия Арабистони аҳолиси ва дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонлар учун ўзбек миллий таомлари, халқимиз анъаналари ва маданияти билан яқиндан танишиш нуқтасига айланади.
Ресторанда мижозларга таклиф этилаётган таомлар миллий услубдаги идишларда тақдим этиляпти. Унинг барча бурчаклари махсус мониторлар билан жиҳозланган бўлиб, уларда хорижлик меҳмонларга мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, шаҳарлари, урф-одатлари, сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеороликлар намойиш қилинмоқда.
Мазкур мажмуа Саудия Арабистонидаги ватандошларимиз Аброр Акмалов ва таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий томонидан ташкил этилди. Ташкилотчиларнинг айтишича, ушбу ресторан ўз мижозлари сонини кенгайтирганидан кейин, Жидда ва Маккада филиал очиш режалаштирилган.
Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари тадбиркорларга ресторанни тарғибот материаллари билан таъминлашга ёрдам бермоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.