WBC янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз топ — 10'ликда!

WBC янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз топ-10'ликда!

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Енгил вазн тоифасидаги Олимжон Назаров рейтингга киритилди ва 34-ўринни эгаллади.

Рейтингдан 8 нафар боксчимиз жой олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги каби 13-ўринда;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб 12-ўринга жойлашди;

Суперярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги сингари 14-ўринни эгаллади; Жаҳонгир Расулов бир поғона пастлаб 32-ўринда;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона кўтарилди ва 3-ўринни эгаллади;

Енгил вазн (50,82 кг) Олимжон Назаров 34-ўринга жойлаштирилди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматовда ўзгариш йўқ — 5-ўрин!

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.