25 февраль куни олиб келинган 12 қутидаги 6720 дона “Софосбувир 400” дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади.
Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир”, Б гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларининг беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган. 2023 йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари Ўзбекистонга босқичма-босқич юборилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.