Унга кўра, 2024 йилда биринчи бўлиб, 22 ёшгача бўлган боксчилар ҳамда ёшлар ўртасидаги Осиё биринчилиги ташкил этилади. Мусобақа 25 апрел 10 май кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтади.
21 август 3 сентябр кунлари эса, Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ўсмирлар ҳамда мактаб ёшидаги ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади.
Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ўтказилиш санаси 30 ноябр 12 декабр кунлари этиб белгиланган. Мусобақага Иорданиянинг Амман шаҳри мезбонлик қилади.
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.