Музокаралар давомида хорижий ҳамкорларга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон — 2030“ стратегиясининг бандида қайд этилган Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш бўйича пировард мақсадлар етказилди.
Шу жумладан НКМК томонидан британиялик меҳмонларга компания фаолияти натижалари, стратегик ўзгаришлар ва энг яхши жаҳон амалиётларини жорий этиш бўйича тақдимот кўрсатилди.
Суҳбат якунлари бўйича “JP Morgan Chase“ банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда тоғ-кон соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
MANBA: Халқ сўзи
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.