Хоккей. «Ҳумо» плей-оффда учинчи марта мағлубиятга учради (видеошарҳ)

Хоккей. «Ҳумо» плей-оффда учинчи марта мағлубиятга учради

Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасида иштирок этаётган «Ҳумо» хоккей клуби бугун плей-офф босқичида тўртинчи ўйинни ўтказди.

Хабарингиз бор, учта ўйиндан кейин жамоамиз 1:2 ҳисобида ортда қолаётганди. «Сариарқа» кечаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин бугун катта иштиёқ билан майдонга тушди ҳамда биринчи бўлимда 2 та гол уриб олишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармаган бўлса, учинчи таймда жамоалари биттадан гол уришга эришишди. Якуний ҳисоб — 3:1, мезбонлар фойдасига.

Умумий ҳисоб бўйича ҳам қарағандаликлар 3:1 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. Энди «Ҳумо»ни мағлуб бўлишга ҳақи қолмади. Акс ҳолда жамоамиз плей-оффнинг илк босқичидан мусобақани якунлайди.

Кейинги тўқнашув 1 март куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Хоккей, Пролига. плей-офф, 4-ўйин
«Сариарқа» (Қарағанда, Қозоғистон) — «Ҳумо» (Тошкент, Ўзбекистон) — 3:1
Голлар:
1:0 — Шингареев, 06.14.
2:0 — Стулов (Коннов, Шингареев), 10.50.
3:0 — Коннов (Зайцев, Лизин), 45.20.
3:1 — Шчегольков (Назаревич, Гловацкий), 57.38 - кўпликда.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.