Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева маълум қилди.
Ушбу чегирмалардан нафақат юртдошларимиз, балки чет эл фуқаролари ҳам қўлланишлари мумкин.
Тарифдан 30% чегирма асосида тақдим этиладиган авиачипталарни бугундан, яъни 1 мартдан бошлаб 24 март кунига қадар харид қилиш мумкин.
Яна бир бор эслатиб ўтамизки, ушбу чегирмалар фақат 21 мартдан – 24 март кунига қадар амалга ошириладиган маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун қўлланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.