Тез тиббий ёрдам хизмати автопарки 70 та янги А тоифали автомашиналар билан тўлдирилди.
Қайд этилишича, «Jizzakh Auto» томонидан ишлаб чиқарилган бу галги 70 та автотранспорт воситалари Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон , Жиззах, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади.
Маълумотга кўра, 2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 685 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиди. Шунингдек, жорий йил февраль ойида “103” хизматининг ҳудудий филиалларига яна 30 дона ана шундай замонавий автоуловлар тақдим этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.