Унда 150 га шахматчилар 9 тур давомида баҳсларда иштирок этишди. Шахматчиларга бутун ўйин учун 90 дақиқа вақт ва ҳар бир юриш учун яна 30 сония вақт ажратилди. Спортчилар ҳар куни 2 тадан ўйин ўтказишди.
Ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев 9 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, бронза медалини қўлга киритди. У мусобақа давомида 4 ғалаба ва 5 дуранг қайд этди. Ёқуббоев иккинчи ўриндаги Андрей Есипенкодан қўшимча кўрсаткич бўйича ортда қолди. Эронлик Амин Табатобоий эса 7,5 очко билан турнир ғолибига айланди.
Ўзбекистонликлар орасида Абдумалик Абдусалимов (24), Саидакбар Сайдалиев (29), Шамсинддин Воҳидов (34), Алмас Раҳматуллаев (39) 5,5 очко кучли қирқталикдан ўрин олишди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.