Дастлаб 66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова мусобақадаги илк баҳсини ўтказади. Унга эса грециялик Параскеви Мавроммати рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 15:15 да старт олади.
Иккинчи баҳсда эса Сабина Бобоқулова ҳам турнирдаги илк жангида рингга кўтарилади. Унинг рақибаси сингапурлик Даниша Матиалаган. Ушбу жанг Тошкент вақти билан 19:45 да бошланади.
Куннинг боксчиларимиз иштирокидаги учинчи баҳсида, 80 кг вазнда Тўрабек Ҳабибуллаев польшалик Рафал Пержински билан кейинги босқич масаласига ойдинлик киритишади. Боксчилар Тошкент вақти билан тахминан 22:00 да рингга чиқиб келишади.
Боксчиларимиз иштирокидаги сўнги баҳсда Ситора Турдибекова 57 кг вазнда Чехия давлати вакиласи Люси Седлачкова билан баҳс олиб боради. Жанг Тошкент вақти билан 01:15 дан бошлаб старт олади.
8 март куни жанг қиладиган ўзбекистонлик боксчилар:
66 кг. Навбаҳор Ҳамидова Параскеви Мавроммати (Греция) — 15:15.
50 кг. Сабина Бобоқулова Даниша Матиалаган (Сингапур) — 19:45.
80 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев Рафал Пержински (Польша) — 22:00.
57 кг. Ситора Турдибекова Люси Седлачкова (Чехия) — 01:15.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.