Наврўз байрамида пойтахт ва Самаранд, Қарши ўртасида қўшимча «Афросиёб» йўлга қўйилади

Наврўз байрамида пойтахт ва Самаранд, Қарши ўртасида қўшимча "Афросиёб" йўлга қўйилади

«Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати 20-25 март кунлари амалга оширилади.

21 март Наврўз байрами муносабатимуносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Шунингдек, 20, 21 март кунилари Тошкент-Қарши йўналишида ҳам қўшимча «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди:

762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 — Қарши 10:33;

761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.

Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин: eticket.railway.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.