Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолатга муносабат билдирди.
Яккабоғ туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи маълумотига кўра, ҳолат Яккабоғ туманидаги 80-мактабда содир бўлган.
Мактаб раҳбари Т.А. 2018 йилдан буён 80-мактаб директори лавозимида ишлаб келмоқда.
Ўшанда мактабнинг 6-синф (ҳозирда 7-синф) ўқувчилари Қ.А. ҳамда Т.Э. синф хонаси парталарини синдиришга уринган. Бу муҳокамада директор хонасида кадрлар менежири ва бошланғич синф ўқитувчилари ҳам бўлган.
“Шунингдек, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларни калтакланиши, мажбурий таъсир ўтказиш ҳолатини қўллаб-қувватламайди. Ўз лавозимига беписандлик билан қараган мактаб директори, ушбу жараёнга алоқадор барча педагогларга амалдаги қонунчиликка кўра жазо чораси қўлланишини маълум қилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, директорнинг ушбу ҳаракати ИИБ назоратига олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.