Фарғонада АГҚШ 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона вилояти Риштон туманида 3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева хабар берди.

Ўзбекистонда «БМТ-аёллар» тузилмасининг ваколатхонаси очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Яккабоғлик собиқ битирувчилар ўзлари ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Инсон улғайиб, дунёнинг қай бурчагига бормасин, қадрдон мактаби уни оҳанрабодек ўзига тортиб туради. Ҳаётда эришган ҳар бир ютуғи учун меҳрибон муаллимлари олдида ҳамиша миннатдорлик ва қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Тунда Тошкентда уй олдида турган Cobalt ёниб кетди

Кеча, 14 май куни соат 22:00 ларда  Учтепа тумани 30-мавзе 36-уй қаршисида, фуқаро 1993 йилда тугғилган Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситаси ёнию кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: — Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.

Яна 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов 22 нафар масъулни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади, шохобчалар вазифаларини марказий почта бўлимлари бажаради

15 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча транспорт карта сотиш шохобчалари фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

Ўзбекистонда Хитойнинг 3 та нуфузли университетининг филиали очилади

Шу кунларда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ҳамкорлик доирасида 13 май куни Ўзбекистон—Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

“Тошкент-3” терминалида қилинган қоидабузарликларни аниқлайдиган камералар 15 майдан ишга тушади

Маҳаллий авиақатновлар терминали — “Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этадиган камералар 15 майдан ишга тушади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

ЎФА раҳбарияти Осиё кубогида учинчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

ЎФА раҳбарияти Таиландда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё кубогида 3-ўринни қўлга киритган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов футзалчиларимизга ушбу турнирдаги иштироки учун миннатдорчилик билдириб, Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш лозим эканини таъкидлади.

Фарғонада Миллий гвардия ходими ўқувчиларга тарсаки туширди

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси Қўштепа туманидаги мактабда ўқувчиларига тарсаки туширган ходим иши юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманида жойлашган мактабда Миллий гвардия ходими мактаб ўқувчиларига тарсаки туширгани тасвирланган видео тарқалди.

Нукусдаги кўзи ожизлар махсус кутубхонасида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Нукус шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг маъмурий биносини янгидан қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилган қиймати 10,4 млрд сўмлик пудрат ишлари ўрганилганда, жами 530,4 млн сўмлик ишлар ҳақиқатда бажарилмаган бўлсада, ҳисоботларга қўшиб ёзиш йўли билан бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Ачинарлиси, кутубхонани жиҳозлаш мақсадида ажратилган 2 та «брайл» принтери учун 90 млн сўм ва 1 та овоз ёзиш студияси учун 50 млн сўм маблағлар ҳам ўзлаштириб юборилгани оқибатида кўриш қобилиятида нуқсони бор шахсларни қорақалпоқ тилида зарур адабиёт ва аудио материаллар билан таъминлаш имкони чекланган.

Парижда бўлиб ўтган халқаро саммитда илк бор Ўзбекистон иштирок этди

Парижда ўтказилган WomenInTech Global Жаҳон технология ҳамжамиятининг халқаро саммити бўлиб ўтди. Унда илк бор  Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Иссиқлик электр станциялари ва марказларида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бошланди

Иссиқлик электр станциялари ва марказларида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жами 53 та объектда,  шу жумладан, 14 та энергоблок, 28 та қозон қурилмаси, 7 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси ва 1 та турбогенераторда мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қозоғистон Ўзбекистон орқали 922 миллион кубометр сув олади

Жорий йилнинг суғориш мавсумида Қозоғистон Ўзбекистон орқали «Дўстлик» каналидан 922 миллион кубометр сув олади. Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва Ирригация вазири Нуржан Нуржигитов давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг 86-йиғилишида маълум қилди.

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди. Давлатимиз раҳбари бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигига ташрифи чоғида топшириқ берган эди.

Президент Хитой Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Хитой делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цяннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Мониторинг натижалари 10 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, бодрингнинг нархи 49,0 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 24,5 фоиз, картошканинг нархи 16,9 фоиз, олманинг нархи 16,7 фоиз, карамнинг нархи 14,6 фоиз, тухумнинг нархи 11,7 фоиз, қизил сабзининг нархи 8,3 фоиз, помидорнинг нархи 6,3 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 4,9 фоиз, шакарнинг нархи 3,6 фоиз пасайган.

Йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари айланмаси фош этилди

Маълумотларга кўра, Қўшработ туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро Н.Х. гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган.

Ўзбекистон ва Туркия ёш футболчиларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон бош консули Шерзод Абдуназаров Туркия Футбол федерацияси президенти Мехмет Буюкекши билан музокара ўтказди. Мулоқот чоғида Туркия Футбол федерациялари ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ўртасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни кўмир қазиб чиқаришни ошириш режалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва халқаро шаҳарлар ўртасида 10 та автобус қатнови йўлга қўйилади

2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Танзила Норбоева Самарқандда «БМТ Аёллар» тузилмасининг минтақавий директори билан учрашув ўтказди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё хотин-қизлари форумида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган «БМТ Аёллар» тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Белен Санс Луке билан музокара ўтказди. Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорлиги муносабатлар тарихида энг юқори даражага кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

15 дан ортиқ мамлакатдан IT таълими бўйича 150 нафар талаба Ўзбекистонда йиғилади

Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари иштирокчилари учун навбатдаги “Seeds for the Future” таълим лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Сурхондарёда 5 кишининг ўлимига олиб келган автоҳалокат юз берди

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 5 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокатдан сўнг олинган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

2024 йилнинг январь-март ойларида 1 млн 519,3 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди

Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 31,7 минг нафарга ёки 2,1 фоизга юқори.

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди

Меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.