Швейцария суди Гулнора Каримовага оид ишни тўхтатди

Швейцария Федерал жиноят суди Гулнора Каримовага нисбатан коррупция ва пул ювиш билан боғлиқ иш бўйича иш юритишни тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги SRF швейцария телерадиокомпаниясига таяниб хабар берди.

The Independent бош муҳаррири Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини баҳолади

Ўзбекистонга расмий ташриф билан Британиянинг The Independent нашри бош муҳаррири Жорж Грейг келди. Унинг ташрифи мамлакатнинг туристик салоҳиятини илгари суриш ва халқаро медиа ҳамкорликни кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим воқеа бўлди.

Президент Фарғона вилоятини ривожлантиришнинг янги устувор йўналишларини белгилади

28 апрел куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва яқин истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Сўнгги йилларда Фарғона вилоятида салмоқли ўсиш кузатилди: 8,2 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар жалб этилди, қарийб 8 мингта ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди, ялпи ҳудудий маҳсулот эса 1,7 баробарга ошди.

Президент Фарғонанинг саноат ва инвестиция салоҳияти билан танишди

Фарғона вилоятига ташрифнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Инвесторларга хизмат кўрсатиш марказига ташриф буюриб, “Farg‘ona Expo” халқаро кўргазма мажмуаси фаолияти билан танишди. Ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини тарғиб қилиш учун яратилган мазкур мажмуа 200 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини бирлаштиради ҳамда бизнес ва инвесторлар учун мулоқот платформаси вазифасини бажаради.

Хоразмда маданий меросни ҳимоя қилиш дастури ишлаб чиқилади

Хоразм вилоятида маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева Хива шаҳридаги Ичан-қалъа тарихий мажмуасига ташрифи якунлари бўйича маълум қилди.

Абдуқодир Ҳусанов апрель ойининг «Манчестер Сити»даги энг яхши футболчиси номига номзод бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» жамоасида апрель ойининг энг яхши футболчиси номига номзодлар қаторига киритилди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.

Наманганда банк бош юрисконсультига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Наманган вилоятида банклардан бирининг бош юрисконсульти коррупцияда гумон қилиниб, жиноий иш фигурантига айланди. Тергов маълумотларига кўра, у хизмат лавозимидан фойдаланиб, хусусий тиббиёт клиникаси раҳбаридан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Тошкентда 22 ёшли йигит юк поезди остида ҳалок бўлди

Тошкентда темир йўлда фожиали ҳодиса юз берди — 22 ёшли йигит юк поезди остида қолиб, ҳалок бўлди. Ҳодиса 25 апрель куни тахминан соат 02:00 да “Жалайир” ва “Сергели” станциялари оралиғида содир бўлган.

Бугун Chevrolet Cobalt учун шартномалар 10.00да очилди

Бугун соат 10:00 дан бошлаб Ўзбекистонда UzAuto Motors томонидан Chevrolet Cobalt автомобилининг барча комплектациялари учун шартномаларни расмийлаштириш қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда компания расмий маълумот берди.

100 дан ортиқ муаммо ҳал этилди: Хоразмда Президент администрациясининг комплекс текшируви ўтказилмоқда

Хоразм вилоятига ишчи ташриф билан Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева келди. Сафарнинг асосий мақсади — давлат раҳбари топшириқларининг ижросини ҳар томонлама текшириш ва ҳудуддаги ижтимоий ўзгаришлар жараёнини баҳолашдан иборат.

Ўзбек маданияти Магадан шаҳрида Наврўз байрамида намойиш этилди

Россиянинг Магадан шаҳрида Наврўз байрами нишонланди, унда ўзбек анъаналари, маданияти ва миллий таомлари намойиш этилди. Тадбирда ватандошлар, талабалар, миллий-маданий марказлар вакиллари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда шаҳар аҳолиси иштирок этди.

Тошкент ҳокимлигида икки ўринбосар алмашди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Иқтисодиёт ва рақамли ривожланиш масалалари бўйича янги ҳоким ўринбосарлари тайинланди.

Тошкент вилоятида йирик ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида юк автомобили ва тўртта енгил автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди.

Тошкент вилоятида яширин нарколаборатория фаолияти тўхтатилди

Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи ва психотроп препаратлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин лаборатория аниқланиб, тугатилди. Унинг фаолияти пойтахт ва Тошкент вилояти ҳудудини қамраб олган.

Президент Қувасойдаги «Crown Ceramic» керамогранит ишлаб чиқарувчи корхона билан танишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қувасой шаҳридаги «Crown Ceramic» қўшма корхонасига ташриф буюриб, керамогранит плиталар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Корхона 2025 йилда Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ташкил этилган.

Ўзгидромет Ўзбекистоннинг 9та ҳудудида сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

28 апрелдан 4 майгача Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида кутилаётган ёғингарчиликлар сабаб сел ва сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Ўзбекистон ва Чехия ҳамкорликнинг янги босқичига чиқмоқда

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида мустаҳкам ишбилармонлик, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий алоқалар мавжуд бўлиб, бу муносабатлар 2024–2026-йилларда сезиларли даражада фаоллашади. 2025-йилнинг март ойида Прага шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 10-мажлиси бўлиб ўтди ва бу ўзаро ҳамкорликнинг янада тизимли форматига ўтишни тасдиқлади.

Ўзбекистон делегацияси Женевада Барқарор ривожланиш бўйича минтақавий форумда иштирок этди

Женева, Швейцария — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) вакиллари Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТ Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) томонидан ташкил этилган 2026 йилги Барқарор ривожланиш бўйича минтақавий форумда иштирок этди. Форум “Биргаликда трансформация сари: Барқарор ривожланиш мақсадлари учун инновацион ва инклюзив ҳаракатлар” мавзусида ўтказилди.

Андижонда аттракцион қулаб тушди: жабрланганлар бор

Андижон вилоятидаги «Боғишамол» дам олиш боғида фавқулодда ҳолат юз берди — аттракционлардан бирининг ишлаши вақтида занжири узилиб, одамлар бўлган конструкция ерга қулаб тушган. Гувоҳларнинг хабар беришича, камида етти киши жабрланган.

Хоразм Маъмун академияси олимлари ноёб кимёвий кашфиёт қилди

Хоразм Маъмун академияси тадқиқотчилари кимё соҳасидаги муҳим ютуқ ҳақида маълум қилди. Физик-кимёвий тадқиқотлар лабораторияси олимлари муваффақиятли равишда қуйидагиларни синтез қилди:— битта янги органик туз;— ностероид яллиғланишга қарши биоактив лиганд асосида иккита металл-комплекс бирикма.

“Spin-off” корхоналарига грант ажратилади

Ўзбекистонда касбий таълим тизими ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қарор қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатда техникумлар негизида “spin-off” корхоналарини ташкил этиш ва уларни молиявий рағбатлантириш механизмлари жорий этилмоқда.

Ўзбекистонда инфляция илк бор 7,1 фоизгача пасайди

2026 йил март ойи якунларига кўра мамлакатимизда ойлик инфляция даражаси 0,6 фоизни ташкил этди. Йиллик ҳисобда инфляция илк бор 7,1 фоизгача пасайди.

Ўзбекистон ва Туркия зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

24 апрель куни Ўзбекистонда Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С. Тожиев Туркиянинг HUITM (Umrah Plus Uluslararası Turizm Marketi) компанияси ижрочи директори Ҳакан Шаҳин билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистонда ижодий ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Илғор ижодкор» мукофоти таъсис этилди

Ўзбекистонда маданият ва адабиёт соҳасида фаолият юритаётган ёш вакилларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Илғор ижодкор» президент мукофоти таъсис этилди. Фармонга кўра, 2026 йилдан бошлаб мукофот шеърият, драматургия ва болалар адабиёти йўналишларида истеъдодли ёзувчи ва шоирларга топширилади.

Ижтимоий тармоқлар орқали ёллаш: Тошкентлик фуқаро жангариларга қўшилишга уриниш учун 6 йилга ҳукм қилинди

Тошкентда суд Суриядаги террористик гуруҳларга қўшилишга уриниш ва бошқаларни экстремистик фаолиятга жалб этишда айбланган маҳаллий фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, ушбу шахс 2018 йилдан буён Сурияда бўлиб, ноқонуний қуролли тузилмалар фаолиятида иштирок этаётган собиқ қўшнисининг масофавий таъсири остига тушган.

“Оғир” туман ва “оғир” маҳаллаларга бюджетдан 3,6 трлн сўм маблағ йўналтирилди

2026 йилнинг I чорагида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида белгиланган устувор вазифалар изчил амалга оширилиб, аниқ ва сезиларли натижаларга эришилди.Хусусан, қисқа вақт ичида 167 минг нафар аҳоли доимий иш ўринлари билан таъминланди.

Самарқандда инфратузилмавий янгиланишлар: ҳудудлар ривожида янги босқич

Самарқанд вилоятида сўнгги пайтларда кузатилаётган инфратузилмавий ва ижтимоий ўзгаришлар қатор ташаббуслар билан боғланмоқда. Хусусан, Саида Мирзиёева иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳудудни комплекс ривожлантиришга қаратилгани билан эътиборга молик.

Тошкентда “Нақшлар тили – умумий мерос садоси” доирасида маҳорат дарслари ва кўргазманинг очилиши ўтказилди

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳунарманд” уюшмаси ва Ўзбекистон амалий санъат музейи ҳамкорлигида Тошкентда “Нақшлар тили – умумий мерос садоси” номли тадбир доирасида маҳорат дарслари ва кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди. Тадбир очилишида сўзга чиққан Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Акиф Марифли таъкидлашича, бундай лойиҳалар Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Наманган рекорд сари интилаяпти: шаҳарда 150 миллион гул экилади

Наманганда Гиннес жаҳон рекордлари рўйхатига киришга даъвогар бўлган кенг кўламли экологик ташаббус бошланди. Лойиҳа 65-халқаро гуллар фестивалига бағишланган бўлиб, бир ой ичида 150 миллион гул экишни назарда тутади.

Енгил саноат агентлиги томонидан 212 та экспортчига 8,8 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатилди

2026 йилнинг I чораги якунлари бўйича республикада товарлар ва хизматлар экспорти барқарор ўсиш тенденциясини намоён этди. Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 5,8 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26 фоизга ёки 1,2 млрд долларга ошди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.