Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар сиёсатининг бугунги йўналишлари ва Ўзбекистондаги вазиятни таҳлил қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси — UNCTAD маълумотларига кўра, 2022-йилда кўплаб мамлакатлар инвестиция сиёсати чораларини ишлаб чиқиш бўйича ўз фаолиятини кучайтирган.
Чилонзордаги хонадонда 2010 йилда бир аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Жиноятчи ўша вақтда Россияга қочиб кетган эди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Буюк Британия Жамоатлар палатаси Спикери Линдсли Хойл билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон ва Буюк Британия муносабатларининг кенг доираси хусусан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Президент Администрацияси Ижроия аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати сектори мудири Саида Мирзиёева ЮНЕСКО собиқ Бош директори Ирина Бокова, “Оға Хон” жамғармасининг маданият бўйича Катта маслаҳатчиси Франческо Бандарин ҳамда “Wilmotte & Associés” архитектура бюросининг Бошқарувчи директори Борина Андрю билан учрашди. Унда яқин вақт ичида Самарқанд шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган “Буюк ипак йўли” музейининг лойиҳаси тақдимоти намойиш этилган.
Португалиянинг Одивелаш шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 2 та олтин медал билан бошлади.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 11-тур баҳслари ўтказилди.Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу турда хитойлик аёл Жу Венжунга қарши оқ доналарда ўйнади.
-52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Диёра Келдиёрава Португалия Гран-присининг кумуш медалини нақд қилиб, финал баҳсига ё’лланмани қўлга киритди. Таъкидлаш керак, бунга қадар Келдиёрова саралаш баҳсида Шрадха Чопаде (Ҳиндистон), нимчорак финалда Aнника Верфел (Германия) каби рақибларини мағлуб этди.
Италиянинг “Наполи” футбол клуби Янник Синнерни Aвстралия Очиқ чемпионати ярим финалида Новак Жокович устидан қозонилган шов-шувли ғалабаси билан табриклади. "Табриклайман, Янник", - дейилади "Наполи" матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда эълон қилган хабарда.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, ташаббусли бюджет жараёнининг 2024 йилги илк мавсуми 1 февраль кунидан старт берилади.
Дунёнинг учинчи ракеткаси, россиялик теннисчи Даниил Медведев Мелбурнда бўлиб ўтаётган Australian Open 2024 турнирининг финалига йўл олди. Мусобақанинг ярим финалида россиялик спортчи Aлександр Зверевни (ATP рейтингида олтинчи) мағлуб этди.
Бокс афсонаси Майк Тайсон Фёдор Емеляненко билан жанг қилмайди. Бу ҳақида Тайсоннинг вакиллари сўзларига таяниб, журналист Чисанга Малата хабар бермоқда.
Даниил Медведев Австралия очиқ чемпионатининг ярим финалида Александр Зверевни мағлуб этди. Россиялик теннисчи дастлабки икки сетда мағлуб бўлди, аммо якунда ғалабани илиб кетди – 5:7, 3:6, 7:6, 7:6, 6:3. Учрашув 4 соат 21 дақиқа давом этди.
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал шартномаси (UN Global Compact) – халқаро ишбилармонлар ҳамжамияти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб барқарор ривожланиш соҳасидаги йирик ташаббус деб тан олинган ҳамда барча аъзо компанияларни барқарор ва ижтимоий масъулиятли фаолият юритишга ундаши билан аҳамиятлидир.
Хусусий аэродром қурилишини жорий йилнинг иккинчи ярмида бошлаш режалаштирилган. Хитойда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида Марказий Осиёдаги ягона хусусий аэродром қуриш бўйича шартнома имзоланди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари эконометрик ёндашув асосида миллий қадриятларимиздан бири бўлган бағрикенглик ва иқтисодий фаровонлик ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди. Халқимиз ўз тарихи мобайнида бағрикенгликнинг энг яхши намуналарини кўрсатиб келган ва маърифатга асосланувчи ушбу олий қадрият халқимиз турмуш тарзининг ажралмас бир қисмига айланган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларнинг январь-ноябрь ойларида онлайн аукционга ижара ва мулк ҳуқуқи асосида чиқарилган ерларнинг туманлар кесимидаги ҳолатини таҳлил қилди. Мулк ҳуқуқи асосида энг кўп аукцион савдосига чиқарилган ер участкалари қўйилган лотлар сони Олтиариқ (1 675 та), Бешариқ (652 та), Ҳазорасп (609 та), Қўшкўпир (525 та), Тупроққалъа (525 та) туманларига тўғри келган.
Бугун Ўзбекистон вилоятлари совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Куннинг биринчи ярмида қор ёғиши кузатилади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон делегацияси учун Жанубий Кореяда ўтаётган IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги иштироки ниҳоясига етди. Мусобақада тоғ чанғичиларимиз Рауан Раимқулов ҳамда Сабина Режепова супергигант, комбинация, гигант слалом ва слалом дастурларида иштирок этишди.
Пекин шаҳрида ўтказилган музокаралар натижасига кўра ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган муҳим келишувнинг якуний матни бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, келишув баёни имзоланди. Ушбу келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имкониятини яратиш (ҳозирда парвозларни амалга ошириш учун 7 та шаҳар белгиланган), шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпаниялар сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартиришни назарда тутади.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон пойтахтига келди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.
2023 йилда транзит 154 минг тонна бўлган бўлса, бу йил 550 минг тоннагача оширилиши режалаштирилмоқда. 2024 йилда Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш ҳажми режалаштирилган 500 минг тоннадан 550 минг тоннагача оширилади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунига кўра, барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 15,2 фоиз ёки 1 475,4 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган. Бу эса бир кунда ўртача 4 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда.
Бугун Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси старт олади. Дунёнинг 90 мамлакатидан 624 нафар спортчи иштирокида кечадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашиши ҳақида маълум қилган эдик.
2024 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Бельгия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Марк Михелсон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 24 январь куни Телеграм ижтимоий тармоғида 80-сонли автобуснинг санитар ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизма» изоҳ берди. Қайд этилишича, ушбу ҳолат «2-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, сарой рақами 407-бўлган «МАН» русумли, 80-сонли «Жанубий вокзал – M.Юсуф кўчаси» автобус йўналишида кузатилган.
Dekarbonizatsiya, resurslar samaradorligini oshirish, o’zaro bog’liklikni yaxshilash va xususiy sektor rivojlanishini jadallashtirish asosiy ustuvorliklar qatoriga kiradi • YeTTB O‘zbekiston uchun yangi besh yillik strategiyani tasdiqladi • Dekarbonizatsiya, suv samaradorligi va qayta tiklanadigan energiyani qo’llab-quvvatlash • Xususiy sektorni rivojlantirish va biznes muhitini yaxshilash Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki (YeTTB) Direktorlar kengashi O‘zbekiston bo‘yicha 2029-yilgacha bankning mamlakatdagi ustuvor yo‘nalishlarini belgilab beruvchi yangi strategiyani tasdiqladi. Bankning Markaziy Osiyoning aholi eng zich joylashgan davlatidagi faoliyatiga strategik yondashuvi quyidagi uchta yo‘nalishdagi faoliyatga asoslanadi: (i) dekarbonizatsiyani qo’llab-quvvatlash, suv samaradorligini oshirish va toza energiya; (ii) xususiy sektorni rivojlantirish, bandlikni qo’llab-quvvatlash, ko’nikmalar, inklyuzivlik va raqamli o’tish; va (iii) iqtisodiy boshqaruvni, biznes muhitini yaxshilash va infratuzilma aloqalarini yaxshilash YeTTB avvalom bor, O’zbekiston hukumati bilan birgalikda milliy iqtisodiyotni yanada dekarbonizatsiya qilish bo’yicha ish olib boradi va qayta tiklanadigan energiya ishlab chiqarishning umumiy hajmidagi ulushini yanada oshirishga yordam beradi.
Россиянинг Тюмен тиббиёт университети олимлари оқшом ва тун маҳали смартфон ҳамда бошқа гаджетлар мониторларидан тараладиган кўк нур семизликни келтириб чиқаришини исботлади. Қайд этилишича, мазкур спектрдаги ёруғлик организмда мелатонин, яъни халқона тильда “уйқу гормони” деб аталувчи модда ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади.
Бир кунда ўртача ташиладиган йўловчилар сони 662,3 мингдан ошди. Бу эса 2022 йилга нисбатан 62% га кўп.(2022 йилда ўртача 404,4 минг йўловчи ташилган).
СУДЛАР ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ 2023 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 73 797 нафар шахсга нисбатан 58 418 та жиноят иши кўриб чиқилди. 1 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди.
Қишлоқ хўжалиги махсулотида чорвачилик ҳажми 206 трлн сўмни (улуши 52%) ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 110 фоиз ўсишга эришилди, — деди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров Чорвачиликни ривожлантириш учун қилинган ишлар: 🔸Халқаро молия институтларидан 240 млн доллар маблағлар жалб қилинди ва 565 та янги чорвачилик субъектлари ташкил қилинди. 🔸Наслчиликни ривожлантириш мақсадида 2,5 млн бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.