Тошкент вилоятидаги Саноат зонаси ҳудудида том қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди — видео

Тошкент вилоятидаги Саноат зонаси ҳудудида том қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Воқеа натижасида 32 нафар ҳиндистонлик ишчилар жабрланди. ФВВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Аввалроқ, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган “3-сонли мисни бойитиш фабрикаси”да темир конструкциялари қулагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 20 февраль куни таҳминан соат 08:00 ларда Олмалиқ шаҳар Саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган “3-сонли Мисни бойитиш фабрикаси”да бирламчи маълумотга кўра темир конструкциялари сурункали қор ёғиши натижасида қулаб тушган.

Содир бўлган бахтсиз ходиса натижасида, воқеа жойида қурувчи компаниясининг 32 нафар ишчилари (барчаси Ҳиндистон фуқаролари) жабрланган. Улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.

Айни вақтда содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳи тузилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.