Тошкентда мактаб ўқувчиси копток зарбидан вафот этиши юзасидан жиноят иши очилди

Тошкентда мактаб ўқувчиси копток зарбидан вафот этиши юзасидан жиноят иши очилди

Бундан аввал ҳам шу мактаб ҳудудида 3-cинф ўқувчиси вафот этган ҳолда топилганди.

Тошкентдаги 259-мактабда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарсида копток зарби оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Аввал хабар берганимиздек, 2023 йилнинг 6 октябрь Юнусобод туманидаги 259-сонли умумтаълим мактабида 4-соат жисмоний тарбия дарсида жисмоний тарбия дарсида 2011 йилда туғилган ўқувчи бола кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган. Зудлик билан ўқувчи тумандаги 7-сонли клиник шифохонасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи М.С. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан 19 февраль куни ЖКнинг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши кўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 10 февраль куни ҳам айнан шу мактаб ҳудудида 3-cинф ўқувчиси ўлик ҳолда топилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.