“Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-9-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра қуйидагилар барпо қилинади: туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказлари; “Зомин” туристик-рекреацион зонаси, “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти ва “Амирсой” тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган (“duty free”) ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплекслари (“Luxury tourism village”).
3 нафар аёллар фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзанди учун алимент тўламаган ота қамалди. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган эркак ушланди.
Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган ОАВ ходимлари учун 17-18 январь кунлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик вилоятнинг барча шаҳар ва туманларнинг тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ўтказилди.
Ташкил этилганлигига энди икки йил тўлаётган Самарқанд халқаро технология университети мамлакатимиздаги жаҳон миқёсида илм-фан ва таълим йўналишларида ўз иқтидорини, салоҳиятни кўрсата олган саноқли олий ўқув юртлари қаторига киради. Бу бежиз эмас, албатта.
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги мусобақаси давом этади. Сербияда ўтаётган турнирнинг кечаги дастурида баҳс олиб борган Саидахон Раҳмонова словакиялик рақибасини 5:0 ҳисобида доғда қолдиришга эришди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳожатхона ичидан чақалоқ топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.
Унга кўра, бекатларда махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади. Эндиликда 2024 йилдан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади ва улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади.
Хоразм вилояти Шовот туманида дарахтлар аёвсиз ёқиб юборилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Экология бошқармаси изоҳ берди.
“Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорларга ажратилади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Фьюри-Усик ўртасидаги жанг оқшомида рингга чиқиши маълум қилинганди. Жалоловга кубалик боксчи Луис Ортисга қарши жанг қилиши мумкин.
Улар ҳеч бир сабабсиз хизмат вазифасини бажараётган ходимларни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, видеога олишган. Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Косон туманида яшовчи 4 нафар эркаклар йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларининг автомашинасини видеога олиб, ходимларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган ва уларнинг онасидан сўкиб, видеони Telegram'даги гуруҳга жўнатиб юборишган.
Халқаро молия ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилаётган баъзи лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмагани ва тендер ўтказилмаганлиги учун маблағлар ишлатилмай қолмоқда. Давлат кафолати остида маблағ жалб қилинган айрим лойиҳаларда кечикиш, қўшиб ёзиш ва маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам бор.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартгача: тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги товарлар божхона божлари тўланишидан озод этилади: ️меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мебель ва инвентарлар, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар; ️чўмилиш ҳавзалари (бассейн) ва аквапарклар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, турникетлар, тўлов-маълумот терминаллари, видеокузатув тизимлари, янги замонавий энергия тежовчи тизимлар, махсус сув тозалаш фильтрлари; ️туризм марказларида жойлашган заргарлик ва олтин маҳсулотлари чакана савдоси дўконлари фаолиятини ташкил қилиш учун керак бўладиган қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш) материаллари, асбоб-ускуналар ва технологиялар; Мўйноқ ва Зомин аэропортларига парвозлар амалга оширилганда 23 ёшгача бўлган ёшлар, ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари бюджет ҳисобидан қоплаб берилади. Меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш бўйича давлат активларини савдога чиқаришда харид тўловларини, миқдоридан қатъи назар, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилади ҳамда 3 ойдан ортиқ муддат сотилмасдан турган активларнинг бошланғич баҳосини 30 фоизгача пасайтириш, зарур ҳолларда, баланс (қолдиқ) қийматида сотиш чоралари кўриб борилади.
Аввалроқ, улар қўлга олиниб, пластик карталардан 460 млн сўм пулларни ўғирлашгани аниқланганди. Тошкентда номаълум шахслар фуқаронинг пластик картасидан 460 млн сўм пулини ўғирлашгани ҳамда мазкур жиноятда айбланиб, икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар бергандик. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, олиб борилган суриштирувлар натижасида қўлга олинган шахслар бошқа фуқароларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, 832 млн сўм пулларни ечиб олишган.
Тошкентга қўниши керак бўлган аммо муқобил аэропортга қўйган Россия, Саудия Арабистони ва Қирғизистондан келган самолётлар бирин-кетин пойтахт аэропортига қўнишмоқда. Бир неча соат олдин Тошкентда қалин туман сабаб бир қатор самолётлар пойтахтдаги аэропортга кўнолмагани ва муқобил аэропортга йўналтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Экспортни кредитлашга 200 миллион доллар ресурс берилган. Бундан ташқари, бу йил экспортчиларни қўллаб-қувватлашга 800 миллиард сўм йўналтирилмоқда.
Сўнгги кунларда пойтахтда эрталаб ва кечқурун туман тушиши кузатилмоқда. Баъзилар ҳавонинг ифлосланиши чанг билан боғлиқ эканлигини айтмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Президент раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда айрим корхоналаримизда халқаро сертификат йўқлиги учун глобал логистика занжирларига қўшила олмаётгани айтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим муассасалари учун талабалар турар жойларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгиланган. Мазкур Фармонда белгиланган 18 000 ўринли талабалар турар жойлари қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Давлат-хусусий шерикчилик бўйича консалтинг бўлими бошлиғи, директор ўринбосари Маркос Мартинез Гарциа ҳамда ушбу лойиҳа доирасида жалб этилган Rebel Group International bv. консалтинг компанияси раҳбари Rolf Dauskardtlar билан вазирлик биносида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.
Мутахассислар айни вақтда пойтахтда ҳаво таркибида меъёрдан ошиб кетган PM2.5 дисперс заррачалари ҳақида маълумот берди. Сўнгги вақтларда Тошкент ҳавоси таркибида PM2.5 дисперс заррачалари меъёридан бир неча ўн баробар кўпайганлиги муҳокама мавзусига айланди.
Тошкентдаги зич туман туфайли Россиядан келаётган йўловчи самолётлари Самарқанд халқаро аэропортига йўналтирилди. Боэинг 787-8 Дреамлинер Москва – Тошкент рейси билан Самарқанд аэропортига қўнди ва Аирбус А-321-253НEО Владивосток – Тошкент рейси билан амалга оширилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Япония-Ўзбекистон ёшлар инновацион маркази ҳамкорлигида сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасининг пилот дастурига старт берилди. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги хабар бермоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирокида Хитой ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, энергия жиҳатидан тежамкор ва экологик тоза бинолар қуриш ҳамда маиший ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.
Метрополитен ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метронинг "Космонавтлар" бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Режалаштирилган чора-тадбирлар қаторида солиқ ва божхона имтиёзлари, халқаро фестиваллар ўтказиш, экотуризмни ривожлантириш ва бошқалар бор. Президент Шавкат Мирзиёев хорижий туристлар оқимини ошириш ҳамда ички туризмни фаоллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Яна 2 кундан сўнг Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпиадаси старт олади. Унда қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси Олимпия шаҳарчасидан қўним топди.
Чимкент Полиция департаментининг Экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактика тадбири давомида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Қўшни давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан йирик миқдорда ўғирлик содир этган шахсга халқаро қидирув эълон қилинган.
Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлашнинг олдини олиш мақсадида онлайн кузатув камералари ўрнатилмоқда. Энди белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган фуқаролар ва автомашиналар рўйхати шакллантирилиб, вилоят ИИБ бошқармаси маълумотлар базасидан автомашина эгалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг манзиллари олинади. Кейин эса вилоят Экология бошқармаси ҳудудий инспекторлари фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берилади.
Янги тартиб мансабдорларнинг фуқаролар ҳуқуқларини бузадиган қарорлари ва ҳаракатларига нисбатан шикоятлари учун амал қилади. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.
Хитой компанияси ғилдиракли трамвайларни пойтахт транспорт тизимига киритишни таклиф қилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигида, "Тошкент инвест" АЖ, Глобал экологик фонд (GEF), Хитойнинг CRRC Group компанияси, BMT TD ва Транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.